- Advertisement -
Франция мамлакати мезбонлик қилаётган Паралимпия ўйинларининг аёллар ўртасида ядро улоқтириш (F54) бўйича сўнгги ҳал қилувчи финал баҳси бўлиб ўтди.
Унда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Нурхон Қурбонова ядрони 7.75 метрга улоқтирди ва Паралимпия ўйинларининг бронза медалини қўлга киритди.
Эслатиб ўтишимиз жоизки, “Париж-2024” Паралимпия ўйинларида ҳозирча Ўзбекистон делегацияси ҳисобида 5 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза медаль мавжуд.