- Advertisement -
Франциянинг Париж шаҳрида Паралимпия баҳсларининг пара енгил атлетика спорт тури бўйича баҳслар бўлиб ўтмоқда. Эркаклар ўртасида F57 классида найза улоқтириш баҳслари якунлади. Унда иштирок Ёрқинбек Одилов 50.32 метр натижа қайд этиб, Ўзбекистон делегациясига бешинчи олтин медални тақдим этди.
Эслатиб ўтамиз, Ёрқинбек Токио—2020 Паралимпия ўйинларини тўртинчи ўринда якунлаган эди. Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 11 тага етди (5 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза).