Супер ярим ўрта вазн тоифасида собиқ WBА чемпиони Исроил Мадримов кейинги режалари билан ўртоқлашди.
Кейинги жангим ҳам камар учун бўлади, фақат бошқа йўналишда. Ўшанда Кроуфорд жанг тугаганидан кейин жамоаси билан келиб, жанг учун раҳмат айтганди. Чунки у 8 йилдан буён 12 раундлик жанг ўтказмаган эди. Кейинги жангларимга омад тилади ва истеъдодли экансан, деди.
У билан фақатгина рингда рақибмиз, ундан ташқарида эса яхши ҳамкасб бўлиб олдик, десам ҳам бўлади. Бу жангимда бошқаларига қараганда ўзимни анча яхши ҳис қилдим. Балки, орзуимдаги жанг бўлганлиги учун шундай бўлгандир, деди Мадримов.
Айтиш жоиз, Мадримовнинг Теренс Кроуфордга қарши жанги 4 август куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтганди. Жанг америкалик боксчининг очколар ҳисобига (115-113, 115-113, 116-112) кўра ғалабаси билан якунланган эди.