Профессионал боксда мағлубиятсиз ҳаракат қилаётган Шаҳрам Ғиёсов бугун, 1 август куни Мигел Перрага қарши жанг қилди. Ушбу жанг Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтди.
10 раунд давом этган жангда Шаҳрам Ғиёсов очколар ҳисобига рақиби устидан ғалаба қозонди.
Маълумот учун, бунга қадар Шаҳрам Ғиёсовнинг профессионал боксда 15 та жанг ва 15 та ғалабаси мавжуд эди, бугун Мигел Перранинг мағлуб этилиши уларнинг сони 16 тага етказди. Шаҳрам сўнгги жангини февраль ойида Пабло Сезар Канога қарши ўтказиб, очколар эвазига ғалаба қозонганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBО) июнь ойи учун янгиланган рейтинги пешқадамига айлангани ҳақида хабар берилган эди.