31.5 C
Узбекистан
Пятница, 17 мая, 2024

Ўзбекистон хоккей бўйича U18 осиё ва океания кубогига мезбонлик қилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,330участниковПодписаться
- Advertisement -

Йирик халқаро турнир 2024-йилнинг 23-30-апрел кунлари Тошкент ва Самарқандда бўлиб ўтади.

18 ёшгача бўлган спортчилар терма жамоалари учун Осиё ва Океания чемпионати илк бора 2023-йил март ойида Мўғулистон пойтахти Улан-Баторда ташкил этилган эди. Ўтган йилги мусобақаларда Ўзбекистон терма жамоаси барча беш учрашувда Мўғулистон, Туркманистон, БАА, Таиланд ва Эрон терма жамоалари устидан ғалаба қозониб, Ғолиблар кубогини қўлга киритди. Чемпионатнинг энг яхши хоккейчиси сифатида ўзбекистонлик спортчи Жасурбек Рустамхонов тан олинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз байрами муносабати билан сўзлаган табригида айнан ушбу ёш спортчимизнинг мамлакатимиз тараққиётига қўшган ҳиссаси ҳақида алоҳида таʼкидлади.

Ўзбекистон ғолиб мамлакат сифатида Халқаро хоккей федерацияси (ИИҲФ) раҳбарлигида 2024 йилда турнирни ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритди. Осиё ва Океания чемпионатининг мавқеи кундан кунга ошиб бормоқда. Бу йил турнирда 6 та эмас, балки 10 та ўсмирлар терма жамоаси иштирок этади.

Турнирни ўтказиш формуласи қуйидагича: иштирокчилар икки гуруҳга бўлинади, уларда тўртта рақиб жамоа ўзаро беллашадилар. Тошкентдаги “Ҳумо Арена”да бўлиб ўтадиган А гуруҳи матчларида Ўзбекистон, Таиланд, Эрон, Малайзия ва Қувайт ўсмирлар терма жамоалари куч синашади. Мўғулистон, БАА, Ҳиндистон, Макао ва Индонезиянинг ўсмирлар терма жамоалари эса Самарқанддаги Б гуруҳ ўйинларида ўз жисмоний тайёргарликларини намоён қиладилар. Жамоалар эгаллаган ўринларни ўз гуруҳларида тақсимлагандан сўнг, Тошкентда 9, 7, 5, 3 ва 1-ўринлар учун шиддатли ўйинлар бўлиб ўтади.

Терма жамоамизнинг турнирдаги асосий мақсади — чемпионлик унвонини ҳимоя қилишдир. Ўзбекистон хоккей федерацияси хоккей мухлисларини қизғин беллашувларни томоша қилишга ва Ўзбекистон хоккейининг ёш спортчиларини халқаро мусобақаларда қўллаб-қувватлашга таклиф этади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Президенти ва Малайзия Бош вазири икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш муҳимлигини таъкидладилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказдилар. Учрашув аввалида...

Больше похожих статей

×