Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Осиё футбол конфедерациясининг “AFC Annual Awards” йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда.
Маълум қилининишича, Ўзбекистон футбол ассоциацияси “Йилнинг энг яхши футбол федерацияси” номинациясида ғолибликни қўлга киритган.
Қайд этиш жоиз, ўтган давр мобайнида Ўзбекистон Осиёнинг турли футбол тадбирларига мезбонлик қилди ҳамда ўзаро лойиҳаларни амалга оширди. Хусусан, тарихда илк бор U-23 ва U-20 Осиё чемпионатлари, шунингдек, OFKга аъзо ассоциациялар президентлари ва бош котиблари конференсияси мамлакатимизда ўтказилди. Қитъа миқиёсидаги турли саралаш баҳслари, клублар ўртасидаги турнирлар, аёллар футболи, CAFA мусобақаларида ЎФА фаоллик кўрсатди. Ушбу сай-ҳаракарлар OFK томонидан муносиб эътироф этилди.
Мазкур номинацияда Эрон футбол федерацияси ва Япония футбол ассоциацияси номзодлари кўрсатилган эди.