- Advertisement -
Бокс бўйича Ўзбекситон терма жамоаси аъзоси Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг) ўз совринлари орасига Осиё ўйинларининг олтин медалини қўшиб қўйди.
Дўсматов муросасиз кечган финал жангида таиландлик Тҳитисан Панмотни мағлубиятга учратишга эришди. Энди Ҳасанбойда ҳар бир боксчи эришиши мумкин бўлган титуллар тўлиқ кўринишга келди.
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Ўзбекистон делегацияси Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида 16 та олтин, 16 та кумуш ва 22 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 5-ўринни эгаллаб тургани маълум қилинганди.