25.3 C
Узбекистан
Четверг, 9 мая, 2024

Осиё ўйинлари: Дастлабки медаллар ўз эгаларига топширилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,300участниковПодписаться
Бугун, 24 сентябрь куни эрта тонгдан мамлакатимиз спортчилари 19-Осиё ўйинларининг бир қатор спорт турлари бўйича беллашувларда иштирок этди.
- Advertisement -

ХIХ ёзги Осиё ўйинларининг академик эшкак эшиш бўйича аёллар ўртасида енгил вазн тоифасидаги жуфтлик дастурида иштирок этган Луизахон Исломова ҳамда Малика Тагматова илк медални делегациямизга туҳфа этди.  

Осиё ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясининг иккинчи медалига академик эшкак эшиш бўйича эркаклар ўртасида енгил вазнли спортчилар баҳсида Шаҳзод Нурматов ҳамда Собиржон Сафаралиев сазовор бўлди. Улар шиддатли пойга натижасида бронза медалига эга чиқди. Олтин ва кумуш медаллар эса Хитой ҳамда Ҳиндистон жамоаларига насиб этди.  

«Ханчжоу-2022» ўйинларининг ўзбекистонликлар учун қадрли бўлган учинчи медалини ҳам юртимиз академик эшкак эшувчилари қўлга киритди. Бу гал М2х дастурида иштирок этган Шаҳбоз Холмирзаев ҳамда Меҳрожбек Маматқулов жуфтлиги кумуш медални қўлга киритди. Мазкур стартда олтин медаль Хитой, бронза медали эса Индонезия вакилларига насиб этди.  

«Ханчжоу-2022» баҳсларининг академик эшкак эшиш спорт туридаги яна бир кумуш медали М2- дастурида қатнашган спортчиларимиз Шеҳроз Ҳакимов ҳамда Дилшоджон Худойбердиевга тегишли бўлди. Улар марра чизиғини иккинчи бўлиб кесиб ўтди. Ушбу дастурда олтин медалга Гонконг, бронза медалига эса Ҳиндистон жамоаси эришди.  

Осиё ўйинларида илк басҳларини ўтказган дзюдочиларимиздан Ҳалима Қурбонова 48 килограммда илк ғабаласини қўлга киритган бўлса, Дилшод Баратов 60 килограмм оғирликда имкониятни бой бериб қўйди.

Замонавий бешкурашчимиз Алисе Фахрутдинова мусобақани 1327 очко билан 7-ўринда тугатди. Қувонарлиси, ушбу натижа Фахрутдиновага «Париж-2024» Олимпиадаси йўлланмасини тақдим қилди.  

Бугун, шунингдек қиличбозларимиз ва боксчиларимиз ҳам Осиё ўйинларидаги иштирокини бошлади.  

Ортда қолган мусобақалар сарҳисобига кўра, Ўзбекистон спорт жамоаси ҳозирча 3 та кумуш ва 1 та бронза медалига эга бўлиб турибди. Умумжамоада 11 та олтин, 1 та кумуш, 1 та бронза медали билан Хитой жамоаси етакчилик қилаётган бўлса, улардан кейинги ўринларда Гонконг, Ҳиндистон, Ўзбекистон, Япония ва Жанубий Корея давлатлари бормоқда.  

Эслатиб ўтамиз, 8 октябрга қадар давом этадиган Осиё ўйинларида 45 та давлатнинг 12 мингдан зиёд спортчилари иштирок этмоқда.  

МАНБА:ЎзА

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Европа Иттифоқи Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг 30 йиллигини нишонлашни йилнинг асосий оммавий тадбири билан бошламоқда

2024 йилда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Делегацияси Европа куни доирасида Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ҳамкорликнинг 30 йиллигини нишонлайди....

Больше похожих статей

×