25.3 C
Узбекистан
Четверг, 9 мая, 2024

Европа футбол тажрибаси Ўзбекистонда жорий этилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,300участниковПодписаться
Футболни ривожлантириш бўйича Европа тажрибасини ўрганиш, академиялар ва терма жамоалар маркази фаолиятини ташкил этиш каби бир қатор йўналишларда тажриба алмашиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икромов, ЎФА вице-президентлари Равшан Эрматов ва Одил Аҳмедовдан иборат мутахассислар Венгрия мамлакатида бўлишди.
- Advertisement -

Дастлаб Венгрия футбол федерацияси вакиллари билан учрашув ташкил этилди. Томонлар икки мамлакатда футболни ривожлантириш, унинг оммавийлигини ошириш, аёллар ва болалар футболи йўналишида ҳамкорликни кенгайтириш, мураббийлар таълими ва кадрлар тайёрлаш масалаларини муҳокама қилди. Бу борада икки томон вакиллари ўз тажрибалари билан ўртоқлашди. Мутахассислар “Ferens Pushkash” номидаги футбол академияси фаолияти билан яқиндан танишди. 2007 йилда барпо этилган ушбу академиядаги шароитлар, замонавий инфратузилма ва илмий ёндашувга асосланган тайёргарлик жараёни бугунга келиб терма жамоаларга истеъдодли футболчиларни етиштириб бермоқда.  

Тадбир давомида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Венгрия футбол федерацияси ўртасида меморандум имзоланди. Меморандумда икки мамлакатнинг барча ёш тоифалардаги терма жамоалари иштирокида халқаро мусобақалар ва ўртоқлик учрашувларини ташкил этиш, мураббийлар, ҳакамлар ва футбол мутахассислари ўртасида тажриба алмашиш дастурларига жалб қилиш, болалар футболини ривожлантириш бўйича бандлар мавжуд.

Бундан ташқари, ишчи гуруҳ Европада ўз мавқеига эга Венгриянинг номдор жамоаларидан бири “Ferensvarosh” клуби инфратузилмаси, стадиони, мактаби, ёш футболчиларни тайёрлаш бўйича тажрибасини ўрганиб чиқди. Клуб раҳбарияти билан учрашув ташкил этилиб, бир қатор йўналишларда ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Ушбу сафар давомида Венгриянинг спорт ҳамда футбол тизими борасида олинган фойдали маълумотлар спортимиз, хусусан футболни ривожлантиришда Европа тажрибасини қўллаш борасида катта тажриба вазифасини ўташи шубҳасиз.  

Муҳими, юртимизда «миллионлар ўйини»нинг оммавийлик ва профессионаллик даражасини янги босқичга олиб чиқиш бўйича бошланган саъй-ҳаракатлар қисқа фурсатда ўз самарасини бера бошлагани натижаларда ўз аксини топмоқда.

МАНБА:ЎзА

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Европа Иттифоқи Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг 30 йиллигини нишонлашни йилнинг асосий оммавий тадбири билан бошламоқда

2024 йилда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Делегацияси Европа куни доирасида Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ҳамкорликнинг 30 йиллигини нишонлайди....

Больше похожих статей

×