11.6 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Ўзбекистоннинг икки футбол клуби Қатар клублари устидан ғалаба қозониб, ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Кеча, 22 август куни ОЧЛ саралаш босқичида Ўзбекистоннинг икки клуби куни ўз ўйинларини ўтказди.

Наманганнинг «Навбаҳор» жамоаси «Ал-Вакра»га қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг асосий бўлимларида ҳисоб очилмади. Ғолиб номини аниқлаш учун белгиланган қўшимча бўлимларда наманганликлар ҳисобни очди. 98-дақиқада Дониёр Абдуманнопов ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Қолган дақиқаларда эса гол урилмади ва Самвел Бабаян жамоаси ОЧЛ гуруҳ босқичига йўл олди.

Яна бир баҳсда АГМК «Ал-Араби»га қарши майдонга тушди. Биринчи бўлимда дарвозалар ишғол этилмади. Иккинчи бўлимда эса Рубен Санчес олмалиқликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ушбу гол ўйинда ягоналигини сақлаб қолди ва АГМК ҳам ОЧЛ гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритди.

Шу тариқа 2016 йилдан сўнг илк бор Ўзбекистоннинг 4 клуби ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этади.

Қайд этиш мумкин, 24 август куни соат 13:00 да ОФК бош қароргоҳида Чемпионлар лигасининг янги мавсумига қуръа ташланади.

Қуръада «Пахтакор» 1-саватдан, «Насаф» 2-саватдан жой олади. Шунингдек, саралаш орқали мусобақага қўшилган «Навбаҳор» ҳамда АГМК жамоалари 4-саватдан ўрин эгаллайдиган бўлди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

KOICA ва Ўзбекистон Республикаси Мактаб ва Мактабгача Таълими Вазирлиги инновацион маҳсулотларни синовдан ўтказиш лойиҳаси бўйича ўзаро тушуниш меморандуми имзоладилар

2024-йил 22-ноябрда Корея Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги (KOICA) ва Ўзбекистон Республикаси Дастлабки ва Мактаб Таълими Вазирлиги (ДМТВ) Инновацион Маҳсулотларни Синовдан...

Больше похожих статей

×