МДҲ ўйинларида бокс бўйича баҳслар ўз якунига етди. Кеча мусобақа доирасида қизларимиз 6 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи бўлганликлари ҳақида хабар қилгандик.
Бугун эркаклар ўртасида ҳам баҳслар ўз якунига етди. Қувонарлиси, йигитларимиз ҳам муваффақиятли юришни давом эттириб, 7 та олтин ва 6 та бронза медалини қўлга киритишди ва умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.
Терма жамоамиз сафидаги совриндорлар рўйхати билан танишинг:
Эркаклар:
Олтин:
-54 кг: Самандар Олимов
-60 кг: Абдуллох Мадаминов
-63,5 кг: Бобурбек Бобожонов
-71 кг: Шавкатжон Болтаев
-75 кг: Фазлиддин Эркинбоев
-80 кг: Жавохир Умматалиев
-92 кг: Халимжон Мамасолиев
Бронза:
-48 кг: Собиржон Тастанов
-51 кг: Миралижон Мавлонов
-57 кг: Шохрух Абдумаликов
-67 кг: Муродбек Бахриддинов
-86 кг: Абдулазиз Абдураҳмонов
+92 кг: Равшанжон Солиев.
Қайд этиш лозимки, мусобақада Ўзбекистон бокс терма жамоаси 25 боксчи (12 нафар қиз, 13 нафар йигит) билан иштирок этди. Уларнинг барчаси Ўзбекистон делегацияси ҳисобига медаль қўшиб қўя олишди.