- Advertisement -
ПСЖ раҳбарияти Килиан Мбаппени тезроқ сотиб юбориб, муаммодан қутилишни истамоқда. 24 ёшли ҳужумчи яна бир йил парижликлар сафида қолмоқчи.
Клуб агар Мбаппе шартномани узайтирмайдиган бўлса, келаси мавсум ПСЖ таркибида ўйнамаслигини таъкидлаяпти.
The Athletic нашрининг хабар беришича, ПСЖ хўжайинлари Мбаппени 200 миллион еврога сота олмаслигини тушуниб етган. Энди парижликларни 100 миллион евродан кўпроқ ҳар қандай таклиф қониқтириши айтилмоқда. Мбаппени сўраётган жамоалар сони кўпайиб бормоқда. Бироқ, футболининг ўзи фақат “Реал”да тўп тепмоқчи.