- Advertisement -
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сентябрь ойида Америка Қўшма Штатларида ўртоқлик ўйинлари ўтказади.
Сречко Катанец шогирдлари 9 сентябрда Cент-Луисдаги “CityPark” стадионида АҚШга қарши майдонга тушса, 12-сентябрь куни Атлантада, “Mercedes-Benz” ўйингоҳида КОНКАКАФ ғолиби Мексика терма жамоасига қарши ўйин ўтказади.
Қайд этиш мумкин, Мексика 17 июль тонгида Панамани мағлуб этиб, ўз тарихида 12 марта Шимолий Америка чемпионига айланди.
Шунингдек, терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин Кубогидаги ғалабалар бўйича рекордини янгилади. Ўз навбатида, АҚШ ҳисобида 7 та олтин медаль бор.