- Advertisement -
Саудия Арабистонида ўтган киберспортнинг Counter-Strike: Global Offensive (CS:GO) тури бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ғолиб бўлди. Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Мусобақада Ўзбекистон шарафини TT.Team (Traffic Tashkent Team) жамоаси ҳимоя қилди. Гранд финалда ўзбекистонлик киберспортчилар Мўғулистонга қарши баҳс юритди ва ғалаба қозонди.
Ушбу ғалаба жамоага Жаҳон чемпионати йўлланмасини тақдим этди. Учинчи ўринни Индонезия жамоаси қўлга киритди.