- Advertisement -
Таиландда енгил атлетика бўйича ўтаётган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари илк медални қўлга киритди.
Эркаклар ўртасида босқон улоқтириш дастурида иштирок этган терма жамоамиз аъзоси Сухроб Ходжаев кумуш медалга сазовор бўлди.
Ҳамюртимизнинг иккинчи уринишда қайд этган 71.83 метр натижаси унга қитъа чемпионатининг кумуш медалини тақдим этди. Биринчи ўрин хитойлик Ван Сига насиб этган бўлса, япониялик Шота Фукуда кучли учликдан жой олди.
Мусобақалар 16 июлга қадар давом этади.