ПСЖ раҳбарияти жамоадан кетиш илинжида юрган Килиан Мбаппе ўрнига бошқа футболчи топиб қўйди. Клуб президенти Нассер Ал-Хелаифий агар Мбаппе тез кунларда шартномани узайтирмаса, сотиб юборилишини эълон қилганди.
Таниқли журналист Санти Аунанинг маълум қилишича, парижликлар Мбаппе ўрнига “Барселона” ҳужумкор футболчиси Усмон Дембелени олиб келмоқчи. 26 ёшли футболчининг каталонияликлар билан тузган шартномасида уни 50 миллион еврога харид қилиш имконини берадиган банд бор. Парижликлар айнан ундан фойдаланмоқчи.
ПСЖга бош мураббий этиб тайинланган Луис Энрике Усмон Дембеленинг имкониятларини юқори баҳоламоқда ва уни ўз жаомасида кўрмоқчи.