«Барселона» бугун германиялик ярим ҳимоячи Илкай Гюндоган билан шартнома имзолаганини эълон қилмоқчи.
Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, каталонияликлар 26 июнь куни «Манчестер Сити» сардори трансфери ҳақида эълон қилмоқчи. Айтиш керакки, “Барса” 32 ёшли футболчи билан ўтган чоршанба куни шартнома имзоланган. Чунки айнан шу куни «Барселона» директори Матеу Алеманй ҳужжатларни имзолаш учун Мюнхенга учиб кетган.
Манбага кўра, томонлар ўртасидаги шартнома “2+1” кўринишида имзоланган. Келишувни узайтириш вариантини фаоллашиши Гюндоганнинг “Барса”даги иккинчи мавсумида ўйнаган ўйинлари сонига боғлиқ бўлади.
Марказий ярим ҳимоячи ўтган мавсумда “Манчестер Сити” сафида 51 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Манба: Sport.uz