- Advertisement -
Бугун 23-июн – Халқаро Олимпия куни. 1894-йил айнан ушбу санада барон Пйер де Кубертен томонидан Халқаро Олимпия қўмитасига асос солинган.
Бугунги кунда мазкур байрам бутун дунёда тинчлик ва саломатлик элчиси сифатида кенг нишонланмоқда. Бу йилги Халқаро Олимпия куни юртимизда 25-июн санасида “Янги нафас” оммавий югуриш тадбири билан қарши олинади. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси кенг спорт жамоатчилиги, мамлакатимиздаги Олимпия ҳаракати иштирокчиларини ушбу сана билан қутлаб, барчага мустаҳкам саломатлик тилайди.