Рўзибоев UFC билан шартнома имзолагани ҳақидаги маълумот промоушен жангчилари ҳақида янгилик тақдим этадиган Twitter саҳифасида пайдо бўлди.
Хабарларга кўра, ўзбекистонлик яккакурашчи энг нуфузли MMA промоушени билан 4 та жангга битим имзолаган. Рўзибоев UFC промоушенида жанг қиладиган бешинчи ўзбекистонлик бўлади. Бунгача лигада Ўзбекистон номидан Маҳмуд Муродов, Заррух Адашев, Лилия Шокирова ва Саидёқуб Қаҳрамонов жанг қилишга улгурганди. Ҳозирда фақат Муродов ушбу лигадаги юришини давом эттирмоқда.
Рўзибоев MMA’даги фаолияти давомида 45 та жанг ўтказган. Уларнинг 35 тасида ғалаба қозонган. Ғалабаларининг 33 таси муддатидан аввал қўлга киритилган: 21 сабмишен, 12 нокаут. Яна унинг ҳисобида 8 мағлубият ва 2 дуранг ҳам бор.