Италия пойтахтида старт олган таэквондо WТ бўйича Гран-при мусобақасининг биринчи куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтмоқда. 68 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб борган Улуғбек Рашитов олтин медални қўлга киритди.
Ҳамюртимиз финалда венгриялик Левенте Жозсани 2:0 ҳисобида мағлубоятга учратди. Шу тариқа, 8 йиллик танаффусдан сўнг ўзбекистонлик таэквондочилар Гран-при мусобақасида яна олтин медалга сазовор бўлмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 10 июнь куни, мусобақанинг 2-кун беллашувлари бўлиб ўтади. Ушбу кун дастурида ҳам 2 нафар ҳамюртимиз медаллар учун кураш олиб боради. Сўнгги 2 жаҳон чемпионатларининг қаҳрамонларидан Феруза Содиқова ҳамда Светлана Осипова бугун мусобақани қуйидаги рақибларга қарши бошлашади:
-67 кг: Феруза Содиқова — Ёланта Тарвида (Латвия),
+67 кг: Светлана Осипова — Белен Моран (Испания).