- Advertisement -
Чехия пойтахти Прага шаҳрида теннис бўйича М25 тоифасига кирувчи турнир бўлиб ўтмоқда. Мукофот жамғармаси 25 минг долларни ташкил этувчи ушбу турнирда мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Ҳумоюн Султонов ҳам иштирок этди. Ҳамюртимиз илк даврада германиялик Жереми Жанни мағлубиятга учратганди — 6/3, 6/3.
Афсуски, у муросасиз кечган 1/8 финал учрашувида дунёнинг 351-ракеткаси бўлиб турган чехиялик Михаэл Врбенскига 7/6(3), 6/7(9), 2/6 ҳисобларида имкониятни бой бериб қўйди. Врбенски турнирнинг саккизинчи тартиб рақамли теннисчиси эди. Султонов эса ATP рейтингида 427-поғонадан жой олган.
Манба : olamsport.com