“Барселона” ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс мавсум якунига қадар бир қарорга келиши керак. Тажрибали футболчи клуб билан ҳали шартномасини узайтиришга шошилмаяпти.
Аслида 34 ёшли футболчи жамоадаги келажагига шубҳа билан қарамоқда. Чунки бош мураббий Хави Эрнандес таркибни ёшартиришда давом этмоқда. 2008 йилдан бери каталонияликлар сафида тўп тепаётган Бускетс келаси мавсум захирага ўтириб қолиши мумкин.
Шунга қарамай, “Барса”га Лионель Месси қайтадиган бўлса, Бускетс собиқ жамоадоши билан яна бирга ўйнаш учун янги битим тузишга тайёрлиги айтилмоқда.Манбанинг таъкидлашича, Серхионинг қарори аргентиналик юлдузнинг танловига боғлиқ бўлиб турибди. Ҳар икки футболчи ёзда эркин агентга айланади.
Manba:Sports.uz