11-15 апрель кунлари пойтахтимизда Billie Jean King кубогининг Осиё ва Океания биринчи гуруҳидан ўрин олган ўйинлар ўтказилади.Ўзбекистон теннис федерацияси пойтахтимиз Billie Jean King Cup га мезбонлик қилишини эълон қилди.
Аёллар ўртасида ўтадиган ушбу мусобақанинг Ўзбекистон терма жамоаси ўрин олган — Осиё ва Океания биринчи гуруҳида бизга Хитой, Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея ва Таиланд рақиблик қилади. Ушбу олтиталик гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритган жамолар плей-оффга, сўнгги иккита ўриндаги жамоалар эса иккинчи гуруҳга тушади.
11-15 апрель кунлари ўтказиладиган ўйинлар 10:00 да бошланиши айтиб ўтилган. Мазкур баҳслар Теннисга ихтисослашган Олимпия мактаби хард кортларида ўтказилади.
Ўзбекистон аёллар термаси мазкур мусобақада қуйидаги таркибда иштирок этиши маълум қилинган:
Нигина Абдураимова (1994, WTA-175)
Оқгул Омонмуродова (1984)
Севиль Юлдашева (2002, WTA-992)
Мафтунабону Қаҳрамонова (2005).
Жамоа сардори — Оқгул Оманмуродова.
Топ статей за 7 дней
Подпишитесь на нас
- Advertisement -