19.2 C
Узбекистан
Пятница, 19 апреля, 2024

U20 жаҳон кубогига қуръа ташлаш қолдирилди.  Маросим  ўтказилса, Ўзбекистондан унда ким қатнашади?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,240участниковПодписаться
- Advertisement -

20 ёшлилар ўртасида 20 майдан 11 июнгача Индонезияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатга қуръа ташлаш маросими 31 мартда бўлиши лозим эди. Аммо маросим сиёсий сабабларга кўра ноаниқ вақтга қолдирилди. Маросим вақти аниқ бўлса, ундан мамлакатимиздан U-20 терма жамоаси менежери Умиджон Ҳотамов қатнашади.

Самарқанддек шаҳри азимдан Осиё чемпиони бўлган Ўзбекистон U-20 терма жамоаси таркибида ўйинчи бўлмаганлиги ачинарлидир. Аммо терма жамоаси менежери Умиджон Ҳотамов қадимий шаҳарда тарбия топган ва болалар футболини ривожлантиришда муносиб ҳисса қўшган футбол жонкуярларидан саналади.

Умиджон Ҳотамов Сартепа мавзесидаги спорт мактаби ҳузурида “Умед” болалар футбол клуби ташкил этиб, унга узтозлик қилди ва қатор муваффақиятларни қўлга киритди. Жумладан, 2018 йилда Болгарияда бўлиб ўган халқаро турнирда 3-ўринни ва 2019 йилдаги турнирда 1-ўрини эгалашга эришган эди.

Шундан сўнг бир муддат “Динамо” клуби ёшлар жамоаси мураббийси, 2021 йилда эса “Бухоро” ПФК спорт директори лавозимларида ишлади. 2022 йилнинг бошларидан ЎФА да терма жамоалар бўлими бошлиғи ўринбосари вазифасида фаолият кўрсатмоқда.

Шу кунларда Умиджон Ҳотамов U-20 терма жамоасини 20 майдан 11 июнгача Индонезияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатга тайёргарлик жараёнларида фаол иштирок этмоқда. Айнан у ушбу мамлакатнинг Бали шаҳрида ўтказилиши мўлжалланган қуръа ташлаш маросимида иштирок этиш учун тайёрланиб турган эди. Маросим қолдирилганлигдан хафа бўлган Умиджон ФИФА бу вазятдан чиқиб кетишига ишонади. 

Албатта, қаҳрамонимиз ўзидан ўзи бирданига бу даражага эришган эмас. У доимо ўзининг футбол ташкилотчиси бўлиб етишида заҳмат чеккан устози Беҳзод Пўлатовдан бениҳоят миннатдор эканлигини таъкидлайди. Шу сабабли Осиё биринчилигида ғалаба учун Президент совғаси –  “Gentra” автомобилида устози ҳузурига келиб, ўз хурсандчилиги билан ўртоқлашган эди.

Умиджоннинг таъкидлашича, ёшларимиз Индонезия футбол майдонларида ҳам ўз маҳоратларини кўрсатишга ҳаракат қилади. Ёш, истеъдодли футболчиларимизга жаҳон биринчилигида ҳам омад ёр бўлсин!

Тошпўлат Раҳматуллаев,

Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

2017-2023 йилларда давлат бюджетидан соғлиқни сақлаш тизими учун ажратилаётган маблағлар қарийб 3,9 баробар ошган

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2017-2023 йилларда Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилган ислоҳотларнинг асосий натижаларини таҳлил...

Больше похожих статей

×