Енгил вазнда амалдаги ACA чемпиони Абдул-Азиз Абдулвахабов янги PFL мавсумида иштирок этади.У Америка лигаси баннери остида ўтказиладиган дебют жангида мисрлик Ахмед Амирга қарши октагонга чиқади. Ташкилот расмийлари PFL 3 турнири жуфтликларини расман тасдиқлашди. Ушбу турнир 14 апрель куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, 34 ёшли Абдул-Азиз Абдулвахабов қаторасига 4 та ғалабали серия билан кетмоқда. Охирги жангида бразилиялик Хакрэн Диасни очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратган эди. 30 ёшли Ахмед Амир эса Brave CF лигасида кетма-кет 3 та жангда ғалаба қозонган.
Шунингдек, PFL 3 турнирида россияликлардан Магомед Магомедкеримов ва Магомед Умалатов ҳам октагонга кўтарилади. Улар мос равишда Дон Мадж ҳамда Дилано Тейлор билан тўқнаш келишади.