8.7 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

“Катта дубулға”: Ўзбекистон терма жамоаси турнирни иккинчи ўринда якунлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон терма жамоаси Япониядан сўнг умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.  Ўзбекистон терма жамоаси “Катта дубулға” турнирини янги рекорд билан иккинчи ўринда якунлади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.

“Юнусобод спорт мажмуаси” мезбонлик қилган дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” турнири ниҳоясига етди. Дунёнинг 49 мамлакатидан ташриф буюрган спортчилар ўртасидаги баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси Япониядан сўнг умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

Мусобақада ўзбекистонлик спортчилар 3 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза, жами 8 та медалга сазовор бўлишди. Муросасиз беллашувларда Муроджон Йўлдошев -73 кг, Давлат Бобонов -90 кг ва Алишер Юсупов +100 кг вазн тофасида олтин медалга эга чиқишди.

Қайд этиш жоиз, бу “Катта дубулға” турнирларида медаллар сони бўйича Ўзбекистон терма жамоаси учун янги рекорд.

Олтин медаль:

-73 кг: Муроджон Йўлдошев;

-90 кг: Давлат Бобонов;

+100 кг: Алишер Юсупов.

Кумуш медаль:

-66 кг: Сардор Нуриллаев;

Бронза медаль:

-60 кг: Достон Рўзиев;

-66 кг: Муҳриддин Тиловов;

-81 кг: Мусо Собиров;

-70 кг: Гулноза Матниязова.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жорий йилнинг 9 ойида хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 1,6 баробар ошди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг январь-сентябрь ойларида ҳудудларда асосий капиталга инвестициялар...

Больше похожих статей

×