Халқаро шахмат федерацияси февраль ойи якуни бўйича янгиланган рейтингни эълон қилди.Рейтингда АҚШ вакили Уэсли Со 30,80 очко билан етакчиликка эришган бўлса, Нидерландия вакили Аниш Гири 29,03 очко билан 2-ўриндан жой олди. Левон Аронян 26,35 очко жамғарган ҳолда кучли учликни якунлади.
Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов эришган натижалари асосида 22,28 очко билан 4-ўринни банд этди. Маҳоратли шахматчимиздан кейинги поғоналардан Магнус Карлсен, Гукеш, Ян Непомняший, Александр Донченко каби гроссмейстерлар жой олишган.
Жавоҳир Синдоров янгиланган рейтингда 89 нафар кучлилар орасида 12-қаторда қайд этилди. Халқаро шахмат федерацияси томонидан жорий этилган мазкур рейтинг ўринлари 2024 йили ўтказиладиган жаҳон чемпионатида қатнашадиган энг кучли иштирокчиларни аниқлашни назарда тутади, дейилади ФИДЕ хабарида.