- Advertisement -
БААнинг Дубай шаҳрида теннис бўйича нуфузли ATP турнири бўлиб ўтмоқда.Мукофот жамғармаси 3 миллион 20 минг 535 долларни ташкил этувчи мусобақада дунёнинг биринчи ракеткаси Новак Жокович ҳам қатнашмоқда.
Сербиялик теннис юлдузи илк давра учрашувида рейтингнинг 130-поғонасида бораётган чехиялик Томаш Махачни 6/3, 3/6, 7/6(1) ҳисобида мағлуб этди. Икки соату 27 дақиқа давом этган баҳсда Жокович 12 та эйс, 8 та қўшхато ва 3 та брейк қайд этди. Махач эса 6 та эйс, 4 та қўшхато ҳамда 3 та брейкка эришди. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви эди. Энди Новак иккинчи даврада нидерландиялик Таллон Грикспурга қарши кортга чиқади.