29.8 C
Узбекистан
Вторник, 8 июля, 2025

Жаҳон чемпионати ғолиблари 100 минг АҚШ доллари билан тақдирланади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,660участниковПодписаться
- Advertisement -

Халқаро бокс ассоциацияси жорий йилнинг 15-26 март кунлари Ҳиндистонда аёллар ўртасида ўтказиладиган жаҳон чемпионати мукофот жамғармасини эълон қилди деб ёзмоқда Uz.A .

Унга кўра, мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 2,4 миллион доллар этиб белгиланган бўлиб, 12 вазннинг ҳар бирида олтин медаль соҳибаси бўлганлар 100 минг доллар, кумуш медалга сазовор бўлганлар 50 минг доллар ва бронза медалини қўлга киритган боксчи қизлар 25 минг доллар миқдоридаги маблағ билан тақдирланади.  

Ташкилий қўмита маълумотида келтирилишича, мазкур жаҳон чемпионатида 77 мамлакатдан вакиллар қатнашиш учун дастлабки талабномаларни тақдим этган.  

Халқаро бокс ассоциацияси ушбу чемпионатда қатнашишдан бош тортган бир қатор давлатларнинг боксчиларини мусобақаларда иштирок этиши учун зарур бўлган маблағ билан таъминлашни ўз зиммасига олишини маълум қилди.  

Мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси айни кунларда Тошкент вилоятидаги «Янгиобод» ўқув базасида машғулотларни олиб бормоқда.  

Ҳиндистонда кечадиган жаҳон чемпионатида айнан қайси боксчи қизларимиз иштирок этиши ўқув-машғулот йиғинлари якунига кўра эълон қилинади.  

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қибрайча газбепарволик: ким 50 минг одамни газсиз қолдиришга рухсат берди?

2025 йил 23 июн, душанба. Қибрай тумани. Тахминан 50 минг аҳоли учун кун оғриқли "совға"дан бошланди — "Qibraytumangaz" газ...

Больше похожих статей

×