- Advertisement -
Германиянинг Дюселдорф шаҳрида шахмат бўйича А классдаги «WR Chess Masters» турнири бўлиб ўтмоқда. 21 февраль куни ўтказилган 5-турда ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов германиялик Винсент Кеймерга қарши қора доналарда ҳаракат қилиб, афсуски мағлуб бўлди.
Бугун, 22 февраль 6-турда Нодирбек яна қора доналарда ҳиндистонлик Гукешга қарши ўйнайди. 5-тур якунига кўра, 4 очко жамғарган АҚШ вакили Левон Аронян турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган бўлса, бир хил 3 очкодан жамғарган АҚШлик Уэсли Со ва Ҳиндистон вакили Гукеш кучли учликда бормоқда. Мағлубиятдан сўнг Нодирбек 9-ўринга тушуб кетди.