11.6 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Ўзбекистон терма жамоасининг 18 нафар аъзоси қитъа чемпионати финалида

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Бангкокда поёнига етиб бораётган 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасининг 10 нафар аъзоси финал йўлланмасини қўлга киритди. Бу боксчи қизларимиз билан қўшиб ҳисоблаганда 18 нафар вакилимиз қитъа чемпионати олтин медаллари учун кураш олиб боради, деганидир.

Кеча ўғил болалар ўртасида ўтказилган ярим финал жангларида 48 килограммда Шодиёр Мелиқўзиев филиппинлик Лестер Дуренсни, 60 килода Дилшод Абдумуродов индонезиялик Фидо Рафаэлни, 63,5 килограммда Шаҳбоз Юнусалиев қирғизистонлик Аскат Култаевни, 67 кг.да Бекзод Ҳамидов қирғизистонлик Ихтиёр Нишоновни, 71 кг.да Нурислом Исмоилов қирғизистонлик Нурадин Рустамбек Уулуни, 75 кг.да Аълохон Абдуллаев тожикистонлик Абдумалик Болтаевни, 80 кило оғирликда Жасурбек Йўлдошев қозоғистонлик Ерасил Жакпековни, 86 килода Шоҳжаҳон Абдуллаев қозоғистонлик Нурсултан Болотбаевни, 92 килограммда: Нусрат Тоҳиров қозоғистонлик Ерхат Бекзатни ва +92 килограммда Жаҳонгир Зокиров қозоғистонлик Аманат Сабиргалини мағлуб этишди ва финалда олтин медаль учун курашиш ҳуқуқига эга чиқди.

Вакилларимиздан фақат 51 килограммда ҳаракатланган Муҳаммадқодир Мамиржонов финал остонасида таиландлик Танарат Саенгпетга имкониятни бой бериб, бронза медали билан кифояланди.

Эътиборли жиҳати, қитъа чемпионати ярим финалида 24 та жанг ўтказилган бўлса, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари энг кўп финал йўлланмасини қўлга киритди. Қозоғистон терма жамоаси аъзоларининг 6 нафари олтин медалларга даъвогарликни давом эттирадиган бўлди. Улардан кейинги ўринларни Хитой, Ҳиндистон, Таиланд, Комбоджа жамоалари жой олишди.

Ўтказилган ярим финал жангларининг энг қизиқарли учрашувларидан бири ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев ва қозоғистонлик Нурсултан Болотбаев ўртасида кечди. Ушбу жангда истеъдодли боксчимиз рақибини 1-раунддаёқ нокаутга учратганлиги қитъа чемпионатидаги шов-шувли натижалардан бири сифатида эътироф этилди.

Бугун 24 январь чемпионат иштирокчилари учун дам олиш куни этиб белгиланган. Қитъа чемпионатининг қизлар ўртасидаги финал жанглари 25 январь куни, ўғил болалар ўртасидаги финаллар эса 26 январь куни бўлиб ўтади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

KOICA ва Ўзбекистон Республикаси Мактаб ва Мактабгача Таълими Вазирлиги инновацион маҳсулотларни синовдан ўтказиш лойиҳаси бўйича ўзаро тушуниш меморандуми имзоладилар

2024-йил 22-ноябрда Корея Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги (KOICA) ва Ўзбекистон Республикаси Дастлабки ва Мактаб Таълими Вазирлиги (ДМТВ) Инновацион Маҳсулотларни Синовдан...

Больше похожих статей

×