- Advertisement -
«Ан-Насср» ҳужумчиси Венсан Абубакар фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда. Маълум бўлишича, камерунлик ҳужумчи турк клуби билан 2.5 йиллик шартнома борасида келишиб олган. «Ан-Насср»га Роналду келганидан сўнг унинг кетиши тобора ойдинлашиб бораётганди.
Маълумот ўрнида, у жорий мавсум Саудия Арабистони чемпионатида 11 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4 та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.