18.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 22 сентября, 2024

Белбоғли курашчиларимиз Қозонда зафар қучди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида белбоғли кураш бўйича 2004-2005 йилларда туғилган ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик ёш полвонлар 5 та кумуш ва 2 та бронза медалига сазовор бўлди.

Бу ҳақда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси хабар берди. Мазкур чемпионатда тажрибали мураббий Усмон Маҳамадов етакчилигидаги олти нафар жиззахлик, бир нафар хоразмлик полвонлардан иборат терма жамоа аъзолари Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилди.20 га яқин давлатларнинг ёш курашчилари қатнашган беллашувларда юртимиз вакиллари муносиб иштирок этди.

Шиддатли беллашувлар натижасида истеъдодли спортчиларимиздан Асадбек Маматалиев (60), Азимжон Акбаров (70), Сардор Жумабоев (75), Жаҳонгир Жумабоев (90), Марат Шахмаев (100) ўз вазнларида кумуш медалларга мушарраф бўлди. Шунингдек, Муҳаммадрасул Муҳаммаджонов (65) ва Зиёдулла Валижонов (80)га бронза медаллари насиб этди.Чемпионат баҳсларини бошқариб боришда ҳамюртимиз, халқаро тоифадаги ҳакам Бекберган Болтаев иштирок этди. Жаҳон чемпионати доирасида от устида ва қумда кураш бўйича ҳам беллашувлар ташкил этилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ҳиндистон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон билан ўйнаб, очко йўқотди

Шахмат Олимпиадасининг 9-турида дастлабки икки поғонани эгаллаб турган Ҳиндистон ва Ўзбекистон гроссмейстерлари ўзаро куч синашди. Олимпиаданинг энг муросасиз баҳсида тўртала...

Больше похожих статей

×