Шу кунларда пойтахтимизда таэквондо бўйича Украина, Грузия, Афғонистон терма жамоаси вакиллари спортчиларимиз билан халқаро ўқув-машғулот йиғинини ўтказишмоқда

0
144

Ўзбекистон таэквондо ассоциациясининг ташаббуси билан спортчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида йиғин доирасида маданий тадбир ташкил қилинди. Кўтаринки руҳда ўтган тадбир ўзбекона меҳмондўстлик, бой маданиятимиз ва миллий таомларимиз ҳақида бўлди. Кутилмаган ва ажойиб тадбир чет эллик спортчилар, ва мураббийларни лол қолдирди. Унда иштирокчилар бир пиёла чой устида дилдан суҳбатлашишди. Машғулотлардан кейинги руҳий ва жисмоний толиқишни йўқотиш мақсадида ташкил қилинган ушбу тадбирда мамлакатимизнинг туризм салоҳияти янада кенг очиб берилди. Шунингдек, меҳмонларга бой тарихимиз, ўзбек миллий таомлари, маданиятимиз ҳамда ҳунармандчилигимиз ҳақида батафсил маълумот берилди. Тадбир якунида меҳмонларга Ўзбекистон тарихини ўзида акс эттирувчи эсдалик совғалари тақдим этилди.

Шу йилнинг 5-7 март кунлари пойтахтимизда дзюдо бўйича илк бор “Катта дубулға” таснифига кирувчи йирик мусобақа бўлиб ўтади. Ушбу турнир Токио-2020 Олимпия ўйинлари йўлланмаси учун қимматли рейтинг очколарини бериши билан янада аҳамиятли. Миллий Олимпиа Қўмитаси мажлислар залида мазкур мусобақага бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов, Миллий Олимпиа Қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов, Халқаро дзюдо федерациясининг мусобақаларни ташкил қилиш бўйича менежери Лиса Аллан, шунингдек, терма жамоамизнинг етакчи спортчи ва мураббийлари ҳамда Оммавий Ахборот Воситалари ходимлари иштирок этишди. Анжуманни Равшан Эрматов кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг Касимов ва Аллан ҳам мазкур тадбир ва бўлажак мусобақа ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтишди. Шундан сўнг анжуманнинг савол-жавоб қисмига навбат берилди. Табиийки, мусобақага мухлисларнинг кириши ҳақидаги савол кўпчиликни қизиқтирди. Бунга Азизжон Камилов қуйидагича жавоб берди:
“Мухлислар учун хушхабаримиз бор. Халқаро дзюдо федерацияси Тошкент “Катта дубулға” турнирида мухлисларнинг аренага киришига рухсат берди. Фақат бунинг учун ўзига яраша талаблар ҳам қўйилди. Бунда ташкилотчилар мухлисларнинг спортчилар билан яқин масофада бўлмасликларини таъминлаши зарур. Бу борада ҳукуматимиздан ҳам расман рухсат олсак ва халқаро федерация талаб қилган тизимни ишлаб чиқсак бунинг имкони булади” – дейди Камолов.
Тадбир давомида мутасаддилар мусобақаларни ўтказиш бўйича IJF қўйган талаблар, Тошкентнинг келгуси йил катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатини қабул қилиши ва жамоамиз олдига қўйилган режалар ҳақидаги саволларга ҳам жавоб бериб ўтишди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь