17.4 C
Узбекистан
Пятница, 20 сентября, 2024

Музқаймоқларда ичак таёқчаси гуруҳидаги бактериялар аниқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,810участниковПодписаться
- Advertisement -

Рақобат қўмитаси томонидан фуқароларнинг мурожаатлари асосида назорат хариди тадбири ўтказилди.

Унда “X XASANBOY VA XOLOD” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган қадоғида шакарсиз деб кўрсатилган “Хоттабыч” номли музқаймоқнинг 7 та тури харид қилинди ва белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказилган учта лабораторияга топширилди.

Лаборатория хулосасига кўра, музқаймоқ қадоғида шакарсиз деб кўрсатилган “Хоттабыч” номли музқаймоқнинг “Эскимо”, “Бананли”, “Фисташкали”,“Шоколадли”, “Олхўри мевали” ва “Пломбир” турлари таркибида ичак таёқчаси гуруҳидаги бактериялар аниқланганлиги сабабли бактериологик кўрсаткичлари бўйича СанПин 0366-19 талабларига номувофиқ деб топилди.

Шунингдек, маҳсулотлар таркибида шакар миқдори белгиланган меъёрлардан икки баробарга кўплиги ҳамда истеъмолчига тегишли бўлган 10 га яқин зарур маълумотлар тақдим этилмаганлиги аниқланган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Билдирилишича, кеча, 18 сентябрь куни соат 15:09 да Тошкент шаҳри Учтепа тумани Тақачи кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 15:14 да етиб борган, соат 15:42 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 15:50 да ўчирилган. “Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни тонгги соат 07:28 да Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида, соат 10:01 да Учтепа тумани Алмоний кўчасида жойлашган тикувчилик корхонасида ёнғин содир бўлган эди.

Больше похожих статей

×