19 C
Узбекистан
Четверг, 19 сентября, 2024

ЖССТ антибиотик чиқиндилари хавфини камайтириш бўйича қўлланма ишлаб чиқди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,810участниковПодписаться
- Advertisement -

Дори-дармонларга чидамли бактериялар йилига дунё бўйича 5 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлмоқда. Агар зарур профилактик чоралар кўрилмаса, 2050 бориб мазкур кўрсаткич 10 миллионга етиши мумкин.

Бундай ўсиш динамикасида антибиотикларни ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган фармацевтика чиқиндиларининг ҳам сезиларли таъсири бор, дейилади ССВ Матбуот котиби берган хабарда. 

Чунки ушбу турдаги чиқиндилар нафақат атроф-муҳит ифлосланиши, балки мавжуд препаратларга чидамли микроблар пайдо бўлиши ҳамда уларнинг мутацияга учраши учун шароит яратади. 

Шуни ҳисобга олиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти халқаро экспертлар гуруҳи, илмий доиралар ва назорат органлари вакиллари билан ҳамкорликда антибиотик чиқиндиларини бошқаришга доир илк қўлланмани ишлаб чиқди. 

Ундан бактерияларга қарши препаратлар ишлаб чиқарувчи компаниялар, назорат қилувчи органлар ва экология инспекторлари учун қатор тавсиялар ўрин олган. 

Қолаверса, қўлланма орқали оддий истеъмолчилар ҳам фойдаланилмаган, яроқлилик муддати ўтган ёки нотўғри сақланган антибиотикларни қандай утилизация қилиш бўйича аниқ маълумотга эга бўлишлари мумкин.  

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Билдирилишича, кеча, 18 сентябрь куни соат 15:09 да Тошкент шаҳри Учтепа тумани Тақачи кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 15:14 да етиб борган, соат 15:42 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 15:50 да ўчирилган. “Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни тонгги соат 07:28 да Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида, соат 10:01 да Учтепа тумани Алмоний кўчасида жойлашган тикувчилик корхонасида ёнғин содир бўлган эди.

Больше похожих статей

×