Айни дамда 8 баллик магнит бўрони бўлаётгани ҳақида фейк хабарлар ижтимоий тармоқларга тарқалганди. Ушбу хабар юзасидан Ўзгидромет муносабат билдирди.
Унга кўра, айни дамда Олмаота ионосфера институтига кўра, 3 баллик магнит бўрони кузатилмоқда. Бу «ўта кучсиз» қўзғалиш ҳисобланади.
8 баллик геомагнит қўзғалишлар эртага 11 май куни тушда бўлиши кутилмоқда.
Қуёшнинг 3664—сонли доғида бир нечта М ва Х синфга мансуб Қуёш чақнашлари содир бўлгани ва ундан ажралган плазма тўғри Ерга томон оқиб келаётгани ҳақида Синоптиклар хабар берганди.
Ер магнитосфераси мониторингини юритувчи рус хизмати 11 майга ўтар кечасидан бошлаб, 12 май тушга қадар Ернинг магнитосфераси юқори плазмани қабул қилиши ҳамда бунинг фонида сайёрада 11 май тушга яқин 8 баллик кучли геомагнит бўрони кузатилишини прогноз қилмоқда.