- Advertisement -
Қуёшда энг катта магнитудали чақнаш содир бўлди ва кучли магнит бўронлари кутилмоқда. Бу ҳақда Коинот тадқиқотлари институти ва Россия Фанлар академиясининг Қуёш-ер физикаси институти қуёш астрономияси лабораторияси маълум қилди.
“Қуёшда энг юқори Х даражали чақнаш икки кун ичида иккинчисидир. Кун охиригача ўта кучли ҳодисаларнинг жуда юқори хавфи бор», — дейилади лаборатория баёнотида. Шунингдек, улар юлдузда юқори фаоллик қайд этилаётганига, сўнгги 24 соат ичида 20 дан ортиқ чақнаш содир бўлганига аниқлик киритишди.
Узлуксиз магнит бўронлари ва геомагнит бузилишлар икки кун – 7 майгача давом этади.