10.1 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

Астмани даволашнинг янги усули аниқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

 Астма кенг тарқалган касаллик бўлишига қарамай, унинг инсон организмида қандай бошланиши ноаниқлигича қолмоқда. Олимлар энди ушбу хасталикнининг келиб чиқиш сабабини, энг муҳими, унинг асосий аломатларини олдини олишга қаратилган янги даволаш усулини аниқладилар. Бу ҳақида ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

 ЖССТ маълумотларига кўра, бугун бутун дунё бўйлаб астмадан 262 миллион нафарга яқин инсон азият чекади. Аммо унинг кенг тарқалишига қарамай, ҳали ҳам олимлар учун бу касаллик ҳақидаги кўп жиҳатлар тушунарсиз бўлиб қолмоқда. Одатда унга яллиғланиш хасталиги сифатида қаралади: гулчанг ёки чанг каби қўзғатувчилар нафас йўлларини торайтирадиган ва нафас олишни қийинлаштирадиган яллиғланишни келтириб чиқаради. Ингаляторлар нафас йўлларини бўшаштириш ва яллиғланишни камайтириш орқали бу ҳолатни енгиллаштириши мумкин.

Янги тадқиқот эса касалликнинг бошқа асосий сабабига ишора қилади. Яъни унинг аломати яллиғланишнинг ўзи эканига эътибор қаратилади. Нафас йўлларининг мушаклари қисқарганда (бу бронхоспазм деб аталади), нафас йўлларидаги эпителиал ҳужайралар “сиқиб чиқарилади” ва кейинчалик нобуд бўлади. Ушбу ҳужайраларнинг камайиши ва тўсиқ бўлиб хизмат қилиши учун уларнинг кам қисмигина қолиши сабабли келажакда астма хуружлари эҳтимоли ортади.

“Жараёнларни кузатган ҳужайра бўйича биологлар сифатида астма хуружининг жисмоний чеклови нафас йўллари тўсиғининг кенг миқёсдаги нобуд бўлишига олиб келишини кўрдик”, — дейди тадқиқотнинг етакчи муаллифи, профессор Жоди Розенблатт. — Ушбу тўсиқсиз астма билан оғриган беморларда узоқ муддатли яллиғланиш кўпроқ учрайди. Бу эса кўпроқ хуружларни келтириб чиқаради. Ушбу асосий механизмни тушуниб, барча ҳодисаларнинг олдини яхшироқ олишимиз мумкин”.

 Жамоа сичқон моделларида олиб борган тадқиқотлари яхши натижа берди, энг муҳими, ҳужайраларни ҳаддан ташқари сиқиб чиқарилишини олдини олишнинг потенциал усули топилди. Аввал гадолинийларнинг кимёвий бирикиши бу жараённи блоклаши аниқланган эди. Янги тадқиқотда эса олимлар сичқонларда астма хуружлари билан боғлиқ ҳужайралар шикастланиши ва яллиғланишининг олдини олиш учун иш беришини исботлади.

“Ҳозирги даволаш усуллари бу бузилишнинг олдини олмайди — инголяторлар нафас олиш учун жуда муҳим бўлган нафас йўлларини очади, аммо афсуски, биз уларнинг хуруждан кейинги зарар ва аломатларнинг олдини олмаслигини аниқладик”, — деди Росенблатт.

 Олимлар сичқон моделларида нафас йўлларининг шикастланишини, шунингдек кейинги яллиғланиш ва шиллиқ секрециясини тўхтатиш учун МРТда тез-тез қўлланиладиган арзон бирикма — гадолинийдан фойдаланиш мумкинлигини аниқлади. Ушбу зарарланишнинг профилактикаси келажакда хуружларга олиб келадиган мушакларнинг ўсишини олдини олиши мумкин.

Албатта, тадқиқот фақат сичқонларда амалга оширилди, шунинг учун бу натижалар инсонларда такрорланишига кафолат йўқ. Аммо жамоанинг таъкидлашича, янги тадқиқот астманинг янги даволаш усулларини ишлаб чиқишга (ҳозирги усуллар фақат унинг симптомларини даволашга қаратилган) ёрдам беради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×