24.8 C
Узбекистан
Пятница, 31 мая, 2024

Дунёда вирусли гепатит билан кунига 6 минг нафардан ортиқ инсон касалланади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,370участниковПодписаться
- Advertisement -

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 2024 йилги Гепатит бўйича глобал ҳисоботига кўра, ушбу касаллик қурбонлари сони доимий равишда ўсиб бормоқда. Гепатит юқумли касалликлар орасида ўлим ҳолатлари сони бўйича дунёда иккинчи ўринда туради ва йилига 1,3 миллион инсон шу хасталикдан кўз юмади, бу кўрсаткич сил касаллигидан ўлим ҳолатлари билан бир хил. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

 Бутунжаҳон гепатит саммитида тақдим этилган ушбу ҳисоботда диагностика ва даволашнинг яхшиланиши, тиббий маҳсулотларнинг арзонлашганига қарамай, касалликни тест қилиш ва даволаш қамрови ортмаётгани таъкидланган. Аммо, агар ҳозирдан тезкор чоралар кўрилса, ЖССТнинг 2030 йилгача гепатитни йўқ қилиш мақсадига эришиш мумкин бўлади.

187 мамлакатдан олинган янги маълумотлар шуни кўрсатадики, вирусли гепатитдан ўлимнинг тахминий сони 2019 йилдаги 1,1 миллиондан 2022 йилда 1,3 миллионга кўпайган, уларнинг 83 фоизига гепатит В ва 17 фоизига гепатит С сабаб бўлган. Дунё бўйлаб ҳар куни В ва С гепатитларидан 3500 нафар киши вафот этади.

“Ушбу ҳисобот хавотирли манзарани акс эттиради: гепатит инфекцияларининг олдини олиш бўйича глобал ютуқларга қарамай, улардан ўлим ҳолатлари кўпаймоқда, чунки гепатит билан касалланган жуда кам одамлар ташхисдан ўтади ва даволанади, — деди ЖССТ Бош директори Тедрос Гебрейесус. — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бу тенденцияни бартараф этиш ва ҳаётни сақлаб қолиш учун мамлакатларда мавжуд бўлган арзон нархлардаги барча воситалардан фойдаланишни қўллаб-қувватлашга интилмоқда”.

ЖССТнинг янгиланган ҳисоб-китобларига кўра, 2022 йилда гепатит В билан касалланганлар 254 миллион ва гепатит С дан азият чеккувчилар эса 50 миллион нафарни ташкил қилади. Гепатит В ва С сурункали инфекциялари билан касалланганларнинг ярмини 30-54 ёшдаги одамлар, 12 фоизини эса 18 ёшгача бўлганлар ташкил қилади. Хасталанганларнинг 58 фоизи эркаклар.

 Касаллик тарқалишининг янги ҳисоб-китоблари 2019 йилга нисбатан унинг бироз пасайганлигини кўрсатмоқда, аммо вирусли гепатитнинг умумий тарқалиши юқорилигича қолмоқда. 2019 йилда 2,5 миллион, 2022 йилда 2,2 миллион янги зарарланиш ҳолатлари қайд этилган.

 Жумладан, 1,2 миллион гепатит В билан ва деярли 1 миллион гепатит С билан янги зарарланиш ҳолатлари аниқланган. Ҳар куни 6 минг нафардан ортиқ инсон вирусли гепатит билан касалланади.

 Қайта кўриб чиқилган ҳисоб-китоблар касаллик тарқалиши бўйича миллий тадқиқотларнинг кенгайтирилган маълумотлари асосида олинган. Улар, шунингдек, эмлаш ва хавфсиз инъекция каби профилактика чоралари ҳамда С гепатитини даволаш кўламининг кенгайиши касалланишнинг пасайишига хизмат қилганини кўрсатади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“112” ягона диспетчерлик хизмати ташкил этилади

“112” ягона диспетчерлик хизмати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (304-сон, 29.05.2024 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирилиги хабар берди.  Қарорга кўра,...

Больше похожих статей

×