20 C
Узбекистан
Понедельник, 29 апреля, 2024

Мисрдан Тошкентга гепатит C га қарши дори воситаларининг навбатдаги партияси етказилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Кеча Мисрдан Тошкентга гепатит C га қарши «Sofosbuvir-400mg» дори воситасининг бешинчи партияси етказиб берилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон элчихонаси хабарига кўра, Миср ҳукумати томонидан 2025 йилга қадар умумий қиймати 4,2 миллион АҚШ долларига бўлган жами 800 минг дона С гепатитига қарши «Daclatasvir» ва «Sofosbuvir-400mg», В гепатитига қарши «Энтекавир» дори воситаларининг берилиши бўйича келишувга эришилди.

2023 йил давомида умумий қиймати 696 минг долларга тенг бўлган мазкур дори воситалари мамлакатимизга босқичма-босқич юборилди.

10 февраль куни «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси С гепатитига қарши «Sofosbuvir-400mg» дори воситасини тўртинчи маротаба Тошкентга етказиб берди. Умумий 12 дона қутиларда 6720 дона «Sofosbuvir-400mg» дори воситалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади.

Мутахассислар ҳисоб-китобига кўра, бир нафар беморнинг 3 ойлик тўлиқ даволаш курси учун 3 қадоқ «Daclatasvir» ва 3 қадоқ «Sofosbuvir» керак бўлади. Мазкур даволаш курсининг Мисрдаги ўртача нархи $31, Ўзбекистонда эса жорий йилга қадар 100 долларга дея баҳоланиб келинган. Миср ҳукумати тақдим этадиган 800 минг дона дори воситаси жами 133 минг беморга етади. Яъни, агарда гепатит С га қарши дори воситаларини шу пайтгача хориждан харид қилинаётган баҳоларда сотиб олинганда Ўзбекистон давлат бюджетидан 13,3 миллион долларга сарфланган бўларди. Давлатимиз бюджетидан иқтисод қилинган маблағлар гепатитни аниқлаш бўйича аҳолини «скрининг» қилиш ҳажмини жорий 10 мингдан 1 миллионга қадар ошириш, вирусларни аниқлаб, касалликка тўлиқ барҳам беришга имкон яратиши кутиляпти.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Европа Иттифоқида «TikTok»ни тўлиқ тақиқлаш масаласи кўтарилди

Финляндия парламенти аъзоси Ханна Косонен Хитой ҳукуматининг эҳтимолий жосуслиги туфайли «TikTok» ижтимоий тармоғини тўлиқ тақиқлаш масаласини кўтарди. Бу ҳақда...

Больше похожих статей

×