Британиялик олимлар томонидан 8 йил давомида олиб борилган тадқиқотда 50 минг киши иштирок этди. Тадқиқот натижалари чекиш эшитиш қобилиятининг бузилишига олиб келиши мумкинлигидан далолат берди.
Олимлар ҳар йили ўтказиладиган тиббий кўрик натижасида олинадиган аудиоташхис ва сўров варақасининг тўлдирилишини таҳлил қилиб кўришди. Шунингдек, чекувчининг айни вақтдаги аҳволи (ҳар замонда чеккан, аввал чеккан ва ташлаган, айни вақтда чекади), бир кунда чекадиган сигарет сони ва бошқа саволлар ўрганилган.
Натижалар шуни кўрсатдики, эшитиш қобилиятининг пасайишига чекиш саноат корхоналаридаги шовқиндан ҳам кўпроқ салбий таъсир кўрсатар экан. Кашандалар чекишни ташлаганидан кейин ҳам эшитиш қобилиятининг пасайиши яна 5 йил давом этади.
Тадқиқотчилар таҳлил қилинган манбаларга таяниб шундай хулосага келдиларки, эшитиш қобилиятини йўқотишда чекиш ёрдамчи эмас, балки мустақил тўғридан-тўғри салбий таъсир омили сифатида намоён бўлади.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, тамаки чекишдан сақланиш ва ўз вақтида уни ташлаш эшитиш қобилияти узоқ сақланишига замин яратади.