- Advertisement -
Қуритилган анор пўчоғини кўк чой билан бирга чойнакка солиб, қайноқ сув билан дамланг. Бу чойни кечаси ухлашдан олдин ичсангиз, тиниқиб ухлайсиз.
Анор пўчоғи қайнатилган сув билан оғиз чайқасангиз, тиш оғриғи, милк яллиғланиши ва шамоллашидан халос этади. Чунки унда оғиз бўшлиғидаги бактерия ва вирусларга қарши курашиш хусусияти мавжуд.
Бундан ташқари, бу қайнатмадан иссиқлигида томоғингизни ғарғара қилиб, 2-3 ош қошиқ ичиб юборсангиз, томоқ оғриғи ва нафас йўлидаги шамоллашдан қутуласиз.