- Advertisement -
Киви — хун толаси, фолий кислотаси, C ва Е витаминлари, антиоксидантлар ва бошқа фойдали моддалар манбаи.
Қаттиқ йўталда
Киви бўлакларини, бир қошиқ асални, бир оз майдаланган долчинни аралаштиринг ва ётишдан олдин истемол қилинг.
Юқори иситма, томоқ оғриғи, нафас қисилиши билан бирга йўталда
Киви, майдаланган анис ва асалдан сироп тайёрланг. Уни паст оловда озгина қайнатиб олинг. Кунига 5-6 марта 1 чой қошиқдан истемол қилинг.
Иммунитетнинг пасайишида
2 та мевадан шарбатни сиқиш кифоя. Унинг нордон таъмини юмшатиш учун, сабзи ёки ширин олма шарбати билан аралаштириб кўринг.