Бу кўкат фитонутриентларга бой бўлгани учун хавфсиз ўсмаларнинг илдиз отишига йўл қўймайди. Чунки фитонутриентлар ўсмани озиқлантирувчи майда қон томирчалари пайдо бўлишининг олдини олади. Исмалоқ, айниқса, ичаклар ва простата бези саратонидан ҳимояловчи самарали восита ҳисобланади.
Кунига 55 грамм исмалоқ истеъмол қилсангиз А дармондорисининг кунлик миқдорини қабул қилгандек бўласиз. Ўсимликдаги барча фойдали моддаларга тўлиғича эга чиқишни истасангиз уни ишлов бермасдан, салатларга қўшиб тановул қилинг. Кимларга мумкин эмас: исмалоқ буйракларда туз ва тошлар йиғилишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун буйрак-тош хасталикларидан азият чекувчи беморларга исмалоқ тановул қилиш тавсия этилмайди
Гўзаллигимиз учун: бир неча дона исмалоқ баргини майдалаб, унга бир ош қошиқдан асал ва ўсимлик мойини қўшасиз. 2 чой қошиқ майдаланган банан пюресини ҳам солиб, 10 дақиқага юзга суртасиз. Сўнг илиқ сув билан ювсангиз, кифоя. Бу ниқоб қуруқ тери соҳибалари учун, айниқса, фойдали. Ёғли ёки аралаш терига эса 1 дона тухум оқи билан бир нечта исмалоқ баргини майдалаб қўшилган ниқобдан фойдаланиш тавсия этилади. Мазкур ниқоблар лифтинг таъсирга эга кремлардан асло қолишмайди. Уларни ҳафтада икки бор қўллаш кўзланган натижани тезлаштиради.
Интернетдан олинган