26.9 C
Узбекистан
Вторник, 15 июля, 2025

Сифати кафолатланмаган “Ламитор Torret 50 МГ» дори воситасидан огоҳ бўлинг!

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,660участниковПодписаться
- Advertisement -

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига юртимиз дорихоналарида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмаган “Ламитор Torret 50 МГ» дори воситаси реализация қилинаётганлиги тўғрисида маълумот келиб тушди. Дори воситаларининг улгуржи реализацияси билан шуғулланувчи “INOM HEALTH CARE» МЧЖнинг мурожаатига кўра юқоридаги вазият ўрганилганда, ушбу ҳолат дорихона томонидан тақдим этилган фиксал ва товар чекларида ўз тасдиғини топган.

“Ламитор Torrent 50 МГ» дори воситаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тиббиёт амалиётида қўллаш учун Давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги ҳамда мувофиқлик сертификати расмийлаштирилмаганлиги маълум қилинади.

Эслатиб ўтамиз, “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низом”га мувофиқ, дори воситалари ва тиббий буюмларни мувофиқлик сертификатларисиз сақлаш ва (ёки) реализация қилиш, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган, сифатсиз, қалбакилаштирилган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини сақлаш ва (ёки) реализация қилиш, лицензиянинг амал қилишини тугатишга олиб келадиган лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузилиши ҳисобланади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Маҳалла ислоҳоти бўйича айрим таклифлар

Мамлакатимизда маҳалла тизимига эътибор кучайиб, уни халққа янада яқинлаштириш йўлида қатор амалий ишлар қилинаётганлигини эътироф этиш билан бир қаторда...

Больше похожих статей

×