19 C
Узбекистан
Четверг, 19 сентября, 2024

Миршод АТАВУЛЛАЕВ— Биринчи ўринда бемор олдидаги кучли масъулиятни ҳис қиламан!

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,810участниковПодписаться
- Advertisement -


Бугунги кунда аҳоли орасида пластик-эстетик жарроҳликка қизиқиш юқори бўлиб, бу соҳада ҳам, бошқа касбларда бўлгани каби малакали мутахассисларга мурожаат қилган маъқул. Бугунги суҳбатдошимиз олий тоифали шифокор, таниқли пластик жарроҳ Миршод Жамшедович Атавуллаев. У шу кунга қадар 5000 дан ортиқ муваффақиятли операцияларни амалга оширган тажрибали мутахассисдир. Малакали пластик жарроҳга бу соҳада ҳамюртларимизни қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдим.

  • Пластик жарроҳлик, бу энг мураккаб ва нозик касблардан бири ҳисобланади. Бир сўз билан айтганда инсоннинг ташқи қиёфаси ўзгаришига сабаб бўлиш, демакдир. Сиз нима учун айнан пластик жарроҳликни танлагансиз? Ахир жарроҳликнинг бошқа йўналишлари ҳам бор-ку.

    — Ўзи авваламбор, жарроҳ бўлишимнинг сабаби, бобом малакали жарроҳ бўлган. У кишининг иш фаолиятини кўриб, кўнглимда ёшликдан жарроҳликка ҳавас уйғонган. Шу тарзда пластик жарроҳликни танладим. Сўнг, бу соҳа бўйича таҳсил олиб, билимларимни магистратура йўналишида янада ривожлантирдим. Аввалига устозларимизни, сўнг бу йўналишнинг халқаро даражадаги малакали мутахассисларини кўриб, қизиқишим янада ортди. Олган билимларим ва орттирган тажрибам орқали, бу соҳада беморларга амалий ёрдам беришни астойдил ният қилганман. Аввал юртимизда ҳали пластик жарроҳлик етарлича ривожланмаган эди. Шунинг учун ҳам, менда мамлакатимизда бу соҳа равнақига ўз ҳиссамни қўшиш, ўз касбий натижаларим билан бу йўналишни халқаро даражада ривожлантириш, ҳамда ўзбек пластик жарроҳлигини дунёга танитиш истаги пайдо бўлди. Ҳозирда ўз мақсадимни амалга ошириш учун ҳам тинимсиз изланиш ва ҳаракатдаман.
  • Ҳар доим операция қилиш учун бемор ёнига кириб кетаётганингизда кўнглингиздан нималар кечади?

    — Биринчи ўринда бемор олдидаги кучли масъулиятни ҳис қиламан! Ҳамиша ҳар бир бемор олдида юзим ёруғ бўлишини истайман. Чунки, ўша бемор операцияга мени қабулимга, менга ишониб, ихлос қилиб келган ва у операциядан сўнг рози бўлиб кетиши керак! Бу мени асосий тамойилларимдан бири! Ҳар бир беморнинг тақдири ва хавфсизлиги мен учун биринчи ўринда! Шунинг учун ҳам, операция натижаси чиройли ва тиббий нуқтаи назардан функционал аҳамиятга эга бўлиши шарт, деб ҳисоблайман.
  • Қачон ва қандай ҳолатларда пластик жарроҳлик амалиёти ўтказиш мумкин эмас? Пластик жарроҳлик амалиёти ўтказиш мумкин бўлмаган ҳолатлар ҳам бўладими?

    — Жарроҳликнинг бошқа йўналишлари каби, пластик жарроҳликда ҳам, жарроҳлик амалиётини ўтказиш мумкин бўлмаган ҳолатлар мавжуд. Уларни иккита гуруҳга ажратиш мумкин.
    Биринчиси, бу беморнинг ёши, ташхис натижалари, ҳамда унда ёндош касалликлар мавжудлиги туфайли, пластик жарроҳлик ўтказилиши мумкин бўлмаган ҳолатлар. Яъни, тўлиқ тушунтириб айтганда, кўпинча қандли диабетнинг оғир ва ўта оғир кечувчи ҳолатлари, оғир нафас-юрак фаолияти билан боғлиқ касалликлар, шунингдек сурункали ва айрим гормонал касалликка чалинган беморларга пластик жарроҳлик амалиётини қўллаб бўлмайди.
    Иккинчиси, бу инсоннинг ўз эмоционал ҳолатидан келиб чиқиб, яъни, пластик операция шарт бўлмаган ҳолатлар. Яъни, тушунтириб айтганда, бундай инсонларга пластик операция шарт эмас! Дейлик, инсонда руҳий ёки бошқа факторлар сабабли “комплекс” ривожланган, у ўзининг юзидаги қайсидир нуқтасидан норози ва операция қилдиришни ҳоҳлайди. Аммо, аслида унга бу операция керак эмас. Бундай ҳолатларда ҳам, операция рад этилади.
  • Пластик жарроҳликдаги энг узоқ давом этадиган операция? Бу операция инсон саломатлигига таъсир қилиши мумкинми? Яъни, қанчалик хавфдан ҳоли?
    — Жарроҳликда, умуман пластик жарроҳликда ягона бир шаблон йўқ. Албатта ҳар бир беморга индивидуал ёндошилади. Агар энг катта ва мураккаб операция, бу Липосакция, Абдоминопластика комплекс операцияси дейилса, у ҳам зоналарга қараб, фарқланади. Масалан, қориннинг олд девори, ён девори, агар унга елкалар, қўл, сон, ияк липосакцияси, қўшилса, яъни, бир нечта операцияларни комбинациялашган ҳолатда бажарилиши Симультант операциялар дейилади. Бунда бир операциянинг ичида бир неча комплекс операциялар амалга оширилади.
    Бу беморнинг индивидуал кўрсаткичларидан, таҳлиллари, ҳолати, умумий равишда йиғилган ёғларнинг ҳажмидан келиб чиқиб, ҳар бир зона алоҳида ёндошув ва вақтни талаб қилади. Бундай энг узоқ вақт талаб қиладиган операциялар, одатда 6-8 соатгача давом этиши мумкин. Лекин, одатда шифокорнинг тажрибаси ошгани сари, бу вақт қисқариб боради. Аммо, шунда ҳам ўзига яраша истисно ҳолатлари бўлади. Чунки, ҳар бир инсон организми ўзига хос. Ўз тажрибамга таяниб айтадиган бўлсам, шахсан менинг фаолиятимда, вақт эмас, сифат биринчи ўринда туради! Яъни, операциядан сўнг, асоратлар минимал даражада бўлиши, реалибитация даврининг қисқа муддатда ўтиши, мукаммал натижа бўлишига ҳаракат қиламан.
    Энди операцияларнинг инсон саломатлигига таъсири ва хавфдан холи жиҳатларига келсак, одатда, ҳар қандай жарроҳлик амалиёти хавфдан холи эмас. Лекин, операция муваффақиятли чиқишида нафақат шифокорнинг ўзи, унинг билим ва тажрибаси, балки ўша операция жараёнида иштирок этадиган реаниматолог ва ассистентлари, ҳамда тиббий ускуналар сифати ҳам муҳим ўрин тутади. Мен ўзим Ўзбекистонда ҳозирги кунда ягона бўлган VASER аппаратларидан фойдаланаман. Шунингдек, иш тажрибам ҳам кам эмас, деб ҳисоблайман. Шу кунга қадар, 5000 дан ортиқ операция ўтказдим ва бирорта ҳолатда ҳам бемор ҳаётига катта хавф туғилмаган. Қолаверса, мен шакллантирган жамоада юртимиздаги энг тажрибали реаниматологлар саралаб олинган. Шу жиҳатларни ҳисобга олганда бир сўз билан, хавфли эмас, дейишим мумкин.
  • Тиббиёт соҳасида, жарроҳликда одатда, операция ҳақида сўз кетганда, халқ орасида “муваффақиятли чиқибди”, ёки “муваффақиятсиз чиқди” деган таърифлар бор. Шунга кўра, операция ўтгач, ҳали битмай туриб, (иплари ҳам олинмай) қайси жиҳатларига кўра, “муваффақиятли” ёки, “муваффақиятсиз” дейиш мумкин?

    — Одатда тажрибали жарроҳларгина, операцияни бир кўришда “муваффақиятли” ёки “муваффақиятсиз” ўтганлигини билишади. Яъни, бу ўша операция ўтказилган аъзонинг шиш даражаси, операция атрофида тиғ текказилгандаги жароҳат излари даражаси, чок ўрни ва чокнинг текислиги, симметрик эканлигига қараб ажратилади. Беморлар эса, буни реабилитация муддати ўтиб, қизаришлар, шишлар кетиб, чок ўринлари битгандагина сезишлари мумкин. Бу ҳам албатта, операция тури, ҳажми ва қайси аъзода ўтказилганлигига боғлиқ. Чунки, катта, мураккаб операцияларда реабилитация муддати ҳам узоқ давом этади. Кичик операцияларда эса, реабилитация муддати қисқа бўлади. Муваффақиятсиз операция дейиш учун, унинг ҳам ўзига яраша мезонлари мавжуд бўлиб, уларнинг энг биринчиси операциядан кейин кўп ва катта ҳажмда асоратлар мавжудлиги, иккинчиси беморнинг операциягача бўлган ҳолати ўзгаришсиз қолиши, бенуқсон бартараф қилинмаганлиги, баъзида эса, аввалги ҳолидан ҳам, хунукроқ натижа юзага келиши оқибатида, операция муваффақиятсиз деб, таърифланади. Лекин, мен шу кунга қадар 5000 дан ортиқ операция ўтказган бўлсам, деярли ҳаммаси муваффақиятли чиққан. Мен ўз касбий фаолиятим давомида ҳеч қачон муваффақиятсиз операцияга йўл қўймаганман.
  • Сизнинг касбий фаолиятингиз кўпинча аёллар билан боғлиқ. Асосан аёлларга гўзаллик ҳадя этасиз. Фаолиятингиз давомида ҳеч бемор аёллардан бирортасининг эри, рафиқасини сиздан рашк қилган ҳолатлар ҳам бўлганми?

    — (самимий кулиб) Кўпинча аёллар операциядан аввал консультацияга бир ўзлари келишади. Албатта, умр йўлдоши яъни, эри билан ҳам қабулга келадиган аёллар бор. Чунки, гап саломатлик ҳақида кетяпти ва аёлни эрининг ҳам, ўтказиладиган операциядан хабари бўлиши табиий. Лекин, шу кунгача, мени касбий фаолиятимда бундай тушунмовчилик бўлмаган. Чунки, жамоада ва операция жараёнида ҳеч қачон бир ўзим ёлғиз бўлмайман! Жамоада операция жараёнида бир нечта ҳамширалар, реаниматолог, анестизиолог, операциядан кейинги динамик кузатувда ҳам ҳамширалар ва санитаркалар иштирок этишади. Шунинг учун, айрим рашкчи эркаклар рафиқаси билан консультацияга келган тақдирда ҳам, ҳеч қандай тушунмовчилик юз бермаган.
  • Кўз тепасидаги қовоқ олиниши, яъни блефаропластикани бир инсон ўз ҳаёти давомида неча марта қилдириши мумкин?

— Кўз қовоқлари териси одатда, ёшга боғлиқ равишда 5-10 йил давомида маълум даражада осилиши ҳисобига, одатга 2 ёки 3 марта блефаропластика операцияси ўтказилиши мумкин. Бу операция маҳалллий оғриқсизлантириш (местный наркоз) остида ўтказилганлиги сабабли, бемор ҳаётига катта хавф туғдирмайди. Шу кунгача бундай операцияларни кўп марталаб амалга оширганман.

  • Касбий фаолиятингиз давомида кўпроқ аёллар билан мулоқот қилишингизга тўғри келади. Бунга оила аъзоларингизнинг муносабати? Рафиқангиз сизни ҳеч улардан рашк қилганми?

    — (Самимий кулиб) Қизиқ савол учун раҳмат. Ўзи бу саволга аслида рафиқам жавоб бериши керак эди. Майли, ўзим жавоб бера қолай. Рашк, бу албатта, ҳар бир аёл, инсонга хос бўлган табиий туйғу. Лекин, рашк ҳам, меъёрида бўлгани яхши. Оилада эса, биринчи навбатда эру хотин орасида ўзаро ишонч, асосий ўринда бўлиши керак. Шунингдек, ҳар бир аёл ўз эрининг касбини ҳурмат қилиши керак, ҳисоблайман. Яратганга шукурки, менинг рафиқам иш фаолиятимни ва касбим билан боғлиқ ҳолатлар, яъни аёл беморлар билан касбий мулоқотда бўлишимни, ҳамиша тўғри тушунади ва тўғри қабул қилиб келмоқда. Оиламдаги ўзаро ҳурмат ва ишонч, тинчлик ва хотиржамликдан кўнглим тўқ.
  • Оила аъзоларингиз ва қариндошларингиз орасида ҳам пластик операция қилдирганлар ва шу масалада мурожаат қилганлар борми?

    — Йўқ. Оила аъзоларим ва қариндошларим орасида зарурий кўрсатма ва юқорида айтганимдек руҳан “комплекс” шаклланганлик ҳолати мавжуд бўлмагани учун ҳам, пластик жарроҳликка эҳтиёж сезилмаган.
  • Ҳозирда аҳоли орасида пластик жарроҳликка мурожаатлар кўпайган. Агар сиздан бирор бемор ўзига ярашмаган номутаносиб ёки нотўғри операцияни сўраса, қандай йўл тутасиз? Бу операцияни унга тўғри келмаслигини тушунтирасизми ёки, амалга оширишга рози бўласизми?

    — Агар ўша беморни шундай операцияни амалга ошириш учун тиббий кўрсатмаси бўлмаса ёки, номутаносиб натижани сўраган бўлса, албатта рад жавобини бераман. Чунки, операция тури, уни усули, операцияни ўтказиш-ўтказилмаслигини бемор эмас, жарроҳ ҳал қилиши керак! Бу менинг асосий тамойилларимдан бири ҳисобланади. Чунки, ҳар бир операцияни амалга оширишга киришганимда, мен беморнинг ҳаёти ва операция натижаси учун чуқур масъулиятни ҳис қиламан. Мен операция қилган ҳар битта бемор, натижасидан рози бўлиб кетишини истайман.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Билдирилишича, кеча, 18 сентябрь куни соат 15:09 да Тошкент шаҳри Учтепа тумани Тақачи кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 15:14 да етиб борган, соат 15:42 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 15:50 да ўчирилган. “Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни тонгги соат 07:28 да Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида, соат 10:01 да Учтепа тумани Алмоний кўчасида жойлашган тикувчилик корхонасида ёнғин содир бўлган эди.

Больше похожих статей

×