19 C
Узбекистан
Четверг, 19 сентября, 2024

Одам папиллома вирусини аниқлаш учун бепул скрининг текширувлари давом этмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,810участниковПодписаться
- Advertisement -

Бачадон бўйни саратони — бутунлай олдини олиш мумкин бўлган онкологик касаллик. Бунинг учун уни эрта аниқлаш, ташхислаш зарур. Бу эса касалланиш ва ўлим ҳолатларининг олдини олишга ёрдам беради.

Хўш, хавотирланишга қандай асос бор?

Гап шундаки, мамлакатимизда бу хасталик барча ёшдаги аёллар ўртасида кўкрак бези саратонидан кейинги ўринни эгаллайди. Ўлим кўрсаткичи бўйича эса барча ёшдаги аёллар ўртасида кўкрак бези ва ошқозон бези саратонидан кейин учинчи ва туғиш ёшидаги аёллар орасида эса иккинчи поғонада қайд этилади.

Шу сабабли айни кунларда Вирусология илмий-текшириш институти ҳамда Жанубий Корея халқаро соғлиқни сақлаш жамғармаси (KOFIH) ҳамкорлигида жойларда ижтимоий акция ўтказилмоқда. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги 5 та ҳамда Андижон вилоятидаги 2 та марказий оилавий поликлиникада бепул скрининг текширувлари ташкил этилган.

Улар қуйидаги манзилларда жойлашган:

Тошкент шаҳри бўйича:

Юнусобод тумани марказий поликлиникаси
Юнусобод тумани, 19-мавзе, Юнус ота кўчаси, 2-уй.

Чилонзор тумани марказий поликлиникаси
Бунёдкор шоҳкўчаси, 7-а уй.

Мирзо Улуғбек тумани марказий поликлиникаси
ТТЗ-2 мавзеси, Аҳиллик маҳалласи.

Яшнобод тумани марказий поликлиникаси
Маҳтумқули кўчаси, 2-уй.

Шайхонтоҳур тумани марказий поликлиникаси
Кўкча дарвоза кўчаси, 305-уй.

Андижон вилояти бўйича:

Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси
Андижон шаҳри, Машраб кўчаси, 39-уй.

Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси 1-оилавий поликлиникаси
Андижон шаҳри, Тошкент кўчаси, 50-уй.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Билдирилишича, кеча, 18 сентябрь куни соат 15:09 да Тошкент шаҳри Учтепа тумани Тақачи кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 15:14 да етиб борган, соат 15:42 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 15:50 да ўчирилган. “Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни тонгги соат 07:28 да Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида, соат 10:01 да Учтепа тумани Алмоний кўчасида жойлашган тикувчилик корхонасида ёнғин содир бўлган эди.

Больше похожих статей

×