20.5 C
Узбекистан
Пятница, 26 апреля, 2024

Бухоро ҳокимининг коронавирусга чалингани тасдиқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зариповнинг коронавирусга чалингани ҳамда даволаниш учун Тошкент шаҳрига жўнаб кетгани маълум бўлди. Бу ҳақдаги хабарни тасдиқлаган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Олим Жўраев ҳоким касалликнинг енгил турини юқтирганини маълум қилди.

Матбуот котибининг таъкидлашича, Ботир Зарипов аҳоли ва фуқаролар билан учрашувларда ҳар доим улар билан яқин масофада бўлиб келган.

«Одамларни шу қадар яхши кўради ва ўзига жуда яқин олади. Уларга ҳурмат ва эҳтиром сифатида қўл чўзиб кўришади, ёши кекса отахон-онахонларга елка тутади. Бу эса шунча ҳимояланишга қарамай, касалликнинг енгил формасини юқтиришига олиб келган бўлиши мумкин», — дейди ахборот хизмати раҳбари.

Вилоят раҳбари даволанишдан олдин Бухоро шаҳридаги «Хўжа Мушкин» ҳамда «Зарафшон» маҳалла фуқаролар йиғинининг ободонлаштиришдан кейинги очилиш маросимларида қатнашган.  Бироқ 30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан ўтказилган Президент ҳамда ёшлар учрашида иштирок этмаган.

«Айни пайтда вилоят раҳбари саломатлигида манфийлик аниқланган ва у бир неча кунги муолажаларни ўтаб, Тошкент шаҳридан Бухорога қайтмоқда», — деди Олим Жўраев.

Ёдингизда бўлса, Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов 2020 йил 22 август куни 65 ёшида коронавирусдан вафот этганди. Вилоят ҳокимлари орасида айни кунга қадар Қашқадарё ҳокими Зоир Мирзаев, Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовлар касалликка чалиниб, даволаниб чиққан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда нафақа ёшида ишлаётганлар сони маълум бўлди

Айни пайтда Ўзбекистонда 579 995 нафар нафақадагилар меҳнат қилмоқда. Бу ҳақда Бандлик вазирлиги хабар берди.  328 минг нафардан ортиқ фуқаролар...

Больше похожих статей

×