Республика махсус комиссиясининг қарори билан эмлаш ишларига жалб этилган аҳоли гуруҳлари қатори кенгайтирилди.
Унга кўра:
18 ёшдан катта бўлган Самарканд ва Тошкент вилояти аҳолиси, шунингдек бошқа ҳудудлардаги 18 ёшдан катта аҳоли ўзлари бириктирилган бирламчи тиббий-санитария муассасаларида ихтиёрий равишда эмланади;
барча давлат ва нодавлат олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 18 ёшдан катта бакалавриатура, магистратура, клиник ординатура босқичларида таҳсил олаётган талабалар Давлат бюджети ҳисобидан ихтиёрий эмланади;
ихтиёрий эмланган тўлов контракт асосида ўқийдиган талабаларга ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, 2021/2022 ўқув йили учун базавий тўлов контарктига 10 фоиз миқдорида бир марталик чегирма бонуси берилади.